Yak. Apr 28th, 2024

Ҳусусан, “Наврўз” тантаналар саройида атроф ҳудуддаги маҳаллалар аҳолиси, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган маърифий тадбирда жамиятимизни огоҳ бўлишга ундаётган омиллар ҳусусида сўз борди.

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича Қўмитаси мутаҳасиси аҳоли ва айниқса ёшларни масҳабимизга зид бўлган турли оқимларга эргашиб қолишидан асрашга чақириб, жиҳод ниқоби остида геостратегик тўқнашувлар майдонига “замбарак гўшти” сифатида, “жарақ-жарақ” пул эвазига етказиб берилаётган содда диндорлар, ҳорижда алданиб қолган ҳамюртларимиз хусусида маълумот берди.

Маърузани мароқ билан эшитган юзлаб ҳамшаҳарларимизга мамлакатимизда сўнгги йилларда дин эркинлиги, академик диний таълим олиш борасида яратилган имкониятлар, тинч-осойишта ҳаётимиз ва унга раҳна солаётган кучлар ҳақида, ҳаётий мисоллар асосида, сўзлаб берилди.