Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, ички ишларда профилактика назоратига олинган, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган, мактабларда дарсларга мунтазам қатнамаётган ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими масъулларга ёшларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, бу борада таълим муассасалари, маҳалла тизими, мутасадди идоралар ва ота-оналар билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.