Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, таълим соҳаси ва маҳалла тизими мутасаддилар иштирокида мактабларни ҳар жиҳатдан янги ўқув йилига тайёрлаш, мактаб-ота-она-маҳалла ҳамкорлигини, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига бўлган масъулиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
“Чойхонада ҳар куни ош ейишни канда қилмайдиган, гапма-гап юрадиган айрим ота-оналар мактабга келиб, ўз фарзандига тарбия бераётган ўқитувчилар билан мулоқот қилишга вақт топа олмайди”, деди Маруфжон Усмонов.
Мактаб директорларига маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда фарзанд тарбиясига бефарқ бўлган ота-оналар билан қатъият билан тизимли ишлаш, ёшларни интизом ва тартиб-қоидага ўргатиш бўйича топшириқлар берилди.
“Фарзанд тарбияси болани қорнини тўқлаб, устига кийим бош олиб бериш эмас, унга тарбия бериш керак”, деди Қўқон шаҳар ҳокими.
❗️Янги ўқув йилига тайёргарликда сусткашликка йўл қўяётган, ота-оналар билан самарали мулоқот ўрната олмаган мактаб мутасаддиларига огоҳлантириш берилди.
Тадбирда шаҳримизда мактаб формаси ишлаб чиқараётган тадбиркорлик субъектларининг тақдимотлари ҳам ўтказилиб, иштирокчиларга қулай, ҳамёнбоп ва сифатли маҳсулотлар таклиф этилди.
29-август куни барча мактабларда давлатимиз мустақиллиги шодиёналари ва янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича тантанали тадбирлар ўтказилиши белгиланди.