Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов инновацион таълим соҳасига иҳтисослашган япон компаниялари вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Музокараларда Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларида рақамли инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги имкониятлар кўриб чиқилди. Учрашув сўнггида томонлар ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олдилар.