Президентимизнинг “Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, мамлакатимизда таълим хизматларини кўрсатиш бўйича нодавлат секторнинг салмоғини кенгайтириш борасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган “Интеллект-зиё” нодавлат мактаби учун бино Қўқон шаҳар ҳокимининг сайъ-ҳаракатлари билан ажратиб берилган эди. Бугунги кунда ушбу таълим муассасасида юзлаб ёшлар билим олмоқдалар.
Куни кеча ушбу таълим муассасасида бошланғич таълим йўналишида таълим бераётган Ҳасанова Муқаддас Акбаровнага вилоятимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги ибратли фаолияти учун Фарғона вилояти ҳокимининг Фахрий Ёрлиғи топширилди.