Chor. May 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Ахмад” хусусий мактабида ўтказилган фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тақдирлади.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, қабул қилинган муҳим фармон, қарор, концепция ва дастурлар, нодавлат таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилатган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

Маруфжон Усмонов “Knowledge Contest” билимлар беллашувларида юқори ўринларни эгаллаган ўқувчиларни қутлаб, фахрий Дипломларни тантанали равишда топширди.