Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан давлатимиз раҳбарининг раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан самимий мулоқот қилди.
🔖 Мулоқот чоғида шаҳар ҳокими таълим самарадорлигини ошириш бўйича ўқитувчилар томонидан билдирилган фикр ва ғояларни ўрганиб, ён дафтарчасига ёзиб олди.
Учрашувда ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, замонавий педагогик технологияларни кенг жорий этиш, ўқувчилар малакасини ошириш каби кўплаб масалаларда фикр алмашилди.