Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, таълим ва маҳалла тизими мутасаддилари, ички ишлар идоралари ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ёшларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, таълим-тарбия жараёнига ота-оналар ва маҳаллани ҳам жалб этиш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, информацион технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш, китобхонликни кенг тарғиб этиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

“Ёшларни билим олишга қизиқтира олмаган педагоглар, мактабларда таълим жараёнини қониқарли даражада ташкил эта олмаган директорлар ўз вазифасидан озод этилади”, деди Маруфжон Усмонов.

Қўқон шаҳар ҳокими ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарларга ўқитиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш каби бошқа масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.