1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 6-ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди.
Ўқувчилар ва педагоглар билан суҳбатда бўлиб, мутасаддиларга таълим жараёнини юқори савияда ташкил этиш, ўқувчилар давоматини назорат қилиб бориш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди. Мактабда таълим жараёнини ташкил этишдаги муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал этиш чораларини кўрди.