Хусусан, Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда таъмирталаб, сув, оқова, электр таъминотида муаммолари мавжуд бўлган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари рўйхати шакллантирилди. Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун мамлакатимиздаги қатор идора ташкилотлар ҳомий этиб белгиланди.
Мисол учун Қўқондаги 45-давлат таълим муассасасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун “Сувтаъминот” акционерлик жамияти масъул этиб белгиланган. Айни пайтда 428 миллион сўм харажатларни инобатга олган смета-режа ишлаб чиқилган.
Шу кунга қадар мактабгача таълим муассасасининг фасади янгитдан таъмирланди, болалар майдончаси ва ташқи ҳожатхона том қопламалари, оқова ва ичимлик суви тармоқлари янгиланди.