Sesh. Fev 27th, 2024
Қўқон шаҳрида таэквондо бўйича республика очиқ турнири ўтказилди

9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ўтказилган мусобақада 200 дан зиёд иштирокчилар қатнашдилар.

 

Мусобақа натижаларига кўра, биринчи ўрин Қўқон шаҳрига, иккинчиси Тошкент вилоятига ва учинчи ўрин Андижон вилояти спортчиларига насиб этди. Мусобақа ғолибларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.