Dush. May 13th, 2024

17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақаларнинг тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Бешта муҳим ташаббус доирасида уни айниқса ёшлар ўртасида кенг оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, мусобақа иштирокчиларини чинакам спорт байрами билан муборакбод этди.

Ўзбекистон мадҳияси янграб, юзлаб спортчилар ва спорт иҳлосмандлари томонидан жўр бўлиб, ижро этилганидан сўнг, мусобақа ғолиблари шохсупага бирма-бир таклиф этилди.

Маруфжон Усмонов чемпионларни қутлаб, медаллар, Ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.