Қўқон шаҳрида тадбиркорлик субъектларига тегишли бино-иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талаблари даражасига келтирилмоқда
🚒 Қўқон шаҳар ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ шаҳримиздаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бино-иншоотлар, ертулаларини кўздан кечириб, фаолиятини ёнғин хавфсизлиги нормаларига асосан ташкил этишга кўмаклашмоқда.
Маълумот учун: Шу кунга қадар 60 га яқин объектлар кўздан кечирилиб, шундан 11 тасининг фаолияти, ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда, ташкил этилди.