Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов солиқ идораси, давлат хизматлари агентлиги ва бошқа бир қатор мутасаддилар иштирокида Чархий кўчасидаги савдо шаҳобчалари фаолиятини ўрганди.
Давлат рўйхатидан ўтмаган, фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорларга шу ернинг ўзида давлат хизматлари кўрсатилиб, рўйхатдан ўтказилди.
Маруфжон Усмонов тадбиркорлик субъектларининг муаммолари билан ҳам қизиқиб, мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Савдо шаҳобчаларини шаҳарсозлик нормаларига мос келиши, ободончилик масалаларига ҳам эътибор қаратилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.