Тадбиркорлар қабулида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бино ва иншоотлар ижараси, кредит тўловларини кечиктириш, солиқ имтиёзлари ва қўшилган қиймат солиғини қайтариш, тадбиркорлик фаолияти учун жой ажратиш каби 10 дан зиёд мурожаатларни жойида ҳал этди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси Қўқон шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.