Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси мутасаддилари, вилоят ва шахар секторлари раҳбарлари, вилоят ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида Қўқон шаҳри ва атроф туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мулоқот чоғида тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган янги лойиҳаларни ишга тушириш кун тартибидаги энг долзарб масалалардан экани эътироф этилди.
Хусусан Қўқон Механика заводида бўш турган цехларда Россия ва Хитой сармоядорлари иштирокида мебель ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, электр энергиясида ишлайдиган махсус транспорт воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхоналар ташкил этилиши режалаштирилган.
Мулоқот сўнггида масъулларга бўш турган ер майдонларига эга ва самарасиз фаолият юритаётган корхоналарни соғломлаштириш, замон талабига жавоб берадиган инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.