1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Силикат жамоат корхонаси ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг корхоналари билан танишди. «Ф технологик груп», «Юксалиш», «Евро пайнт» каби 10 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан суҳбатда бўлган шаҳар ҳокими, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.