Shan. Iyul 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов саноат бозорларида маҳаллий пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқараётган ҳунармандлар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда тери-пойабзал кластерларини ривожлантириш борасида яратилаётган қулай имкониятлар хусусида маълумот бериб, тадбиркорларнинг муаммо ва масалалари билан қизиқди.

 

Маруфжон Усмонов Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида Қўқон шаҳрида соҳасни ривожлантириш учун яратилган имкониятлар хусусида маълумот берди. Устоз-шогирд анъаналрини ривожлантириш, ёш авлодни даромадли ҳунарларга ўргатиш борасида ўз фикр мулоҳазалрини билдирди.

 

Сектор раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган суҳбатда шаҳар ҳокими тадбиркорлоарнинг таклифларини тинглаб, ён дафтарчасига ёзиб олди. Келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.