“Мулоқот” телеканали ижодкорлари томонидан “Долзарб мавзу” кўрсатуви учун Президентимизнинг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазмун моҳияти, мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш, бу ишларга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида давра суҳбати суратга олинди.
Давра суҳбатида Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Абдуллаев Анваржон Алиевич, Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари
Ҳудойназаров Шухратжон Холматович, Қўқон давлат солиқ инспекцияси раҳбари Абдуллаев Қобилжон Абдужамбулович, Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи
Мавлонов Бунёдбек Аҳадович, тадбиркорлар ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида тадбиркорлар ва маҳалла ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини яратиш, «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларга жавоб берилди.