Маълумки жорий йилнинг 20-август куни давлатимиз раҳбарининг тидбиркорлар билан анъанавий очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилган. Нуфузли тадбир олдидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилмоқда.
Қўқон шаҳрида ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Бизнес-омбудсманнинг Фарғона вилояти шўъбаси бош инспектори Муроджон Пўлатов, Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Ахмаджон Юнусовлар тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, муаммо-масалаларини ўргандилар.
Келиб тушган мурожаат ва таклифлар таҳлил этилиб, масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.