Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабибжон Сирожиддинов Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммо-масалаларни ўргандилар.

Маруфжон Усмонов Хитой Халқ Республикасига қилган хизмат сафари давомида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувлар, бизнес соҳасидаги тенденциялар, хитойлик тадбиркорлар ўртасида урф бўлган бизнес муносабатлар хусусида сўзлаб берди.

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабибжон Сирожиддинов вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериб, барчани самимий мулоқотга чорлади.