Yak. Apr 28th, 2024

Қишки мавсумга тайёргарлик бўйича шаҳар штабининг йиғилишида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Маълумот учун: Қўқон шаҳри худудидаги 147 та ижтимоий соха объектлари (53 та мактаб, 56 та боғча, 29 та тиббиёт, 9 та маданият ва спорт объектларини) давлат хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича тендер ўтказилиб, қурилиш ишларига 10,749 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Бугунги кунда 92 та объектда (25 та тиббиёт, 43 та мактаб, 24 та мактабгача таълим муассасалари) жами 1,154 млрд.сўмлик модернизация ишлари якунланган, 70 та объектда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларига 46 нафар ишчилар жалб қилинган.

Маруфжон Усмонов ижтимоий соҳа объектларини мавсумга тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларни жадаллик билан, сифатли қилиб ниҳоясига етказиш, аҳолининг ичимлик суви ва табиий газдан бўлган дебиторлик қарзини бартараф этиш, таббий газдан ноқонуний фойдаланаётган тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга кескин чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берди.

Эндиликда табиий газ тармоғига ноқонуний уланишлар ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади.