Pay. Iyul 25th, 2024

Айни кунларда Қўқон шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилиги мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, 2023 йил ноябрь ойи давомида Қўқон шаҳар солиқ инспексияси томонидан тадбиркорлик субъектларини қийнаётган 1019 та муаммолар ўрганилди.

162 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерия юритиш, 79 тасига қулай солиқ режимини танлаш, 42 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, 736 та ҳолатда ҳисоб-вароқ фактуралар юбориш ва тахрирлаш, ОНКМ бўйича имтиёзлар олиш, ОНКМ бўйича МХИК бўйича имтиёз олиш, қатъий белгиланган айланма солиқ тури, ҳисобланиши лозим бўлган қатъий солиқ суммаси ва солиқ тури бўйича қолланиладиган имтиёзлар, раҳбар ва ишчи ходимларга электрон меҳнат дафтарчаси очилиши ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва ариза юбориш тартиби ҳамда қўллаш каби масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.