Yak. Apr 14th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Миллий гвардия кўмондонлиги, секторлар раҳбарлари, таълим ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятларни муҳокама этди.

Муҳокама чоғида жиноятлар содир этилишига йўл қўган масъуллар ҳаракатларига баҳо берилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим-тарбия масалалари бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда, шунингдек, бюджет тушумларини таъминлаш, Халқаро хотин-қизлар байрамига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўл, коммуникацияларни тартибга келтириш ва бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

“Ҳар бир раҳбар ўз фаолиятида шахсий масъулиятини ошириши керак”, деди Маруфжон Усмонов.