Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Мухиддин Жўраев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ички ишлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, таълим ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятларни муҳокама этдилар.
Муҳокамада жиноятга сабаб бўлган омиллар ўрганилиб, сусткашликка йўл қўйган масъуллар фаолиятига баҳо берилди.
Муҳокамадан сўнг ўз вазифасини сидқиқдилдан, садоқат билан адо этаётган ички ишлар ходимларига Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар прокуратурасининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.