Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраев, маҳалла тизими мутасаддилари, 40-“Нурафшон” маҳалласи фуқаролари иштирокида ушбу ҳудудда содир этилган жиноятларни муҳокама этди.
Муҳокамада жиноятни келтириб чиқарган сабаблар ўрганилиб, жиноят ва қонунбузарликлар содир этган фуқаролар, сусткашликка йўл қўйган мутасаддилар фаолиятига баҳо берилди.
Маҳалла фаоллари билан келажакда нохуш ҳодисаларга йўл қўймаслик, маҳаллада тарбиявий ишларни кучайтириш, маҳалла оқсоқоллари ва маҳалла тизими мутасаддилари ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишиб олинди.