Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган мўҳокамада Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар хусусида маълумот берилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Маруфжон Усмонов маҳаллаларда жиноят ва ҳуқубузарликлар профилактикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш, жазони ўташ жойларидан қайтган ва жиноят содир этишга мойил шахслар билан тизимли ишлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ҳам қонун устуворлигини таъминлашда барча идоралар ва фуқаролар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.