Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Камила Кавланова, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодиржон Холиков, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраев, жиноятлар содир этилган маҳаллалар мутасаддилари, участка нозирлари ва кенг жамоатчилик иштирокида Қўқон шаҳрида содир этилган жиноят муҳокама этилди.
Муҳокамада содир этилган жиноят таҳлил этилиб, жиноятга сабаб бўлган омиллар, уни олдини олишда сусткашликка йўл қўйган мутасаддилар фаолиятига бахо берилди.
❗️ Шу йилнинг 17-август куни Шоҳрухобод кўчасида фуқаро Аҳмедов фуқаро Қорабоевга ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган. Етказилган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Қорабоев Шошилинч тез тиббий ёрдам марказида вафот этган. Қўқон шаҳар ИИб томонидан жиноят бўйича тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.