Мустақиллик байрами муносабати билан ҳамда II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида ўтказилган кўргазмада Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда сўнгги йилларда маънавиятимизни юксалтириш, ўзлигимизни англаш, миллий маданиятимизни кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, барчани байрам билан самимий қутлади.
14-20 ёшли қизлар ўртасида “Мафтуна” дизайнер ательеси ҳамда “Хон атлас” модалар уйи томонидан ташкил этилган кўргазмада миллий матолардан тайёрланган замонавий либослар коллекциялари тақдим этилди.
Кўргазмада “Дўстлик” ордени билан мукофотланган «Артизонбўйи» маҳалласи отинойиси Санобархон Алимова ҳам шаҳримизда миллий анъаналаримизни тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.