Қабулда Абу Тойиб Ҳуқандий мавзеси ва яқин ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар мурожаатлари бўйича маҳалла тизими мутасаддиларига аҳолининг муаммоларини ижтимоий рўйхатлар тизими ёрдамида ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонаси томонидан ташкил этилган қабулда мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар, маҳалла тизими мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.