Халқ депутаталари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар ва депутатлар иштирок этдилар.
Сессияда секторлар раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботлари, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудирининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланди.
Шунингдек, шаҳримизда қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг, жамоат тартибини таъминлаш ва жиноятчилиликлар профилактикаси бўйича, ўз лавозимига янги тайинланган шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Анваржон Парпиевларнинг ҳисботлари ҳам тингланди.
Сессияда судлар раислари ҳамда мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими бошлиғининг ҳисоботлари, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара туманларидан Қўқон шаҳри таркибига ўтказилган географик обектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокими маслаҳатчисининг ҳамда Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2-чорак ижроси тўғрисида молия бўлими мудири ўринбосарининг ҳисоботи ҳам депутаталар эътиборига ҳавола этилди.
Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.