Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Dek 9th, 2024

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар ва депутатлар иштирок этдилар.

Сессияда секторлар раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботлари, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудирининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланди.

Шунингдек, шаҳримизда қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг, жамоат тартибини таъминлаш ва жиноятчилик профилактикаси бўйича, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Сессияда Қўқон шаҳар маҳаллий бюджет кўрсаткичларини 3-чорак ижроси тўғрисида шаҳар Молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Мансуржон Расуловнинг, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара туманларидан Қўқон шаҳри таркибига ўтказилган географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокими маслаҳатчисининг ҳисоботи ҳамда Қўқон шаҳрида Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш тўғрисида шаҳар Аҳоли бандлиги ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Бунёджон Мавлоновларнинг ҳисоботи ҳам депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, сессияда Қўқон шаҳрининг Ренновация дастурига киритилган ҳудудлари бўйича Амир Темур кўчасида «Down town» шаҳарчасини, Шохруҳобод кўчасида «Salom city» шаҳарчасини барпо этиш бўйича тадбиркорлар лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Click to listen highlighted text!