Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонасидаги диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрдилар.
Ҳусусан, шикоятлар билан ишлаш ва аҳолидан мурожаатлар қабул қилиш билан шуғулланадиган ходимлар сони кўпайтирилди. Фавқулодда бригадалар сони бошқа ташкилотларда ишлайдиган соҳа мутахассислари ҳисобидан кўпайтирилди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қишки мавсумда корхонага информацион-тарғибот кўмак бериб боради.