Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Okt 9th, 2024

Пробация назоратида тўрган, муқаддам судланган фуқароларни профилактика инспекторлари тавсиясига кўра муддатидан аввал жавобгарликдан озод этиш ёки тақдимномасига асосан жазони ўташ муддатини оғирроғига алмаштириш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди.

Пробация назоратида турган фуқаролар, жиноят содир этишга мойил ёшлар иштирокида ўтказилган судда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа раҳбарлар ҳам қатнашдилар.

Сайёр судда шунингдек инсон ҳаётига зомин бўлган йўл ҳаракати ходисалари билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам кўриб чиқилди, Хусусан инсон ўлимига сабаб бўлган хайдовчи 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аҳоли ўртасида қонунга итоаткорлик, пробация ҳисобида турган фуқаролар ўртасида тартиб-интизом, қонун талабларига риоя этишни тарғиб этишга қаратилган сайёр судда барча иштирокчилар кўрилган ишлар бўйича шахсий ҳулосаларга эга бўлдилар.

Click to listen highlighted text!