Pay. Okt 5th, 2023
Қўқон ҳокими тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов текстиль саноати корхоналари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг таклифлари ва муаммоларини ўрганди.

Самимий мулоқот чоғида тадбиркорлик субъектларидан Қўқон шаҳрида текстиль саноати соҳасида улгуржи савдо комплекси ташкил этиш, айланма маблағни тўлдириш учун ажратиладиган кредитларнинг имтиёзли даврини узайтириш каби таклифлар келиб тушди.