Sesh. Apr 16th, 2024

Айни пайтда тадбиркорларнинг аксарияти замонавий услубда, янада қулай ва хавфсиз этиб барпо этилган дўконларида ўз фаолиятларини бошлаб, маҳсулотлар савдосини йўлга қўйдилар.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва қўшни мамлакатлардан Қўқон бозорларига келиб, улгуржи ҳарид қилишга одатлаган тадбиркорлар ҳам қўқонлик савдогарлар билан алоқаларини қайта тиклаб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини давом эттирмоқдалар.

Бугунги кунда бозорлар асосан янги ўқув йилига тайёргарлик мақсадида фарзандларига кийим-кечак ва ўқув қуроллари ҳарид этиш учун келган одамлар билан гавжум.