Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари барқарорлигини таъминлаш, ушбу мақсадда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Бугун, Қўқон шаҳар ҳокимлиги инвестиция бўлими мутасаддилари Россия Федерциясининг Бошқиртистон Республикасидан келган расмийлар ва ишбилармон доиралар вакилларини Қўқон шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида талаб юқори бўлаётган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таништирдилар.

Меҳмонлар расталарни кўздан кечириб, шу жумаладан Россиядан келтирилаётган маҳсулотларнинг нарх-наволари, уларни келтириб сотиш имкониятларини ўргандилар. Шу билан бир қаторда, қурутилган мева ва зираворларни Қўқон шаҳридан Россияга экспорт қилиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Click to listen highlighted text!