Yak. Apr 28th, 2024

“Саломатлик плюс экология” ННТ томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий мақсади 2000 та ўсмир қизларни ва 500 та ҳомиладор аёлларни гигиена ва тиббий истеъмол маданиятига, тўғри овқатланишга ўқитиш ва уларни вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий билимларини ошириб, улар ўртасида касалликларни камайтириш, бехатар оналикка эришишларида кўмаклашиш.

Лойиҳа доирасида стационар УТТ, 3Д , 4Д аппарати 3 та портатив УЗИ аппарати, Туғруқ комплекси учун 2 та чақалоқлар ИВЛ ва СЕПАП аппаратлари ўрнатилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Тиббиёт бирлашмасига қарашли Ўсмирлар диспансерида ташкил этилган марказнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда оила ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, замонавий тиббий хизмат кўрсатишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, янги марказ шаҳримиз аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада яхшилашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Репродуктив саломатлик маркази учун жихозланган хоналарни кўздан кечириб, мутахассислар билан мулоқотда бўлди.

Маълумот учун: Ўсмирлар диспансери жойлашган 10-оилавий поликлиника биносида кузги-қишки мавсумга тайёргарлик доирасида, давлат хусусий шерикчилик асосида, иссиқлик тизимида модернизация ишлари амалга оширилиб, бино мавсумга шай ҳолатга келтирилди.