Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида, Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқатлар нарх-навоси, тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун яратилган шароитларни ўрганди.
Маруфжон Усмонов гўшт, сабзавотлар савдоси билан машғул тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, муборак Рамазон ойида нарх-наволарнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, аҳолининг турли қатламлари учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Бозор ҳудудидаги озодалик, санитария талаблари, ҳаридорлар учун яратилган шароитларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.