Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари,фавқулодда вазиятлар бўлими, маҳалла, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, жамоат ташкилотлари фаолллари иштирокида ўтказилган сафланиш тадбирида Рамазон ойида шаҳримиздаги масжидлар, овқатланиш муассасалари, жамоат жойлари ва маҳаллаларда жамоат тартиби, озодалик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
«Халқимиз орзиқиб кутган муборак Рамазон ойини, тартиб-интизом билан, энг юқори савияда ўтказиш учун барчамиз масъулмиз», деди Маруфжон Усмонов.
Сафланиш тадбирида масъул идоралар раҳбарлари ҳам соҳавий йўналишларида мутасаддиларга йўриқномалар бердилар.