Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Даниялик сармоядорлар билан Муқимий шаҳарчасида муқобил энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Муҳокама этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 400 миллион АҚШ долларига тенг. Ушбу сармоялар эвазига чиқиндиларни қайта ишлаш ва натижада ҳосил бўладиган энергиядан фойдаланишни назарда тутадиган корхоналар ҳам ташкил этилади. Лойиҳалар соҳада замонавий, инновацион технологиялар жорий этилишини назарда тутади.
Савдо-саноат палатасига музокараларда муҳокама этилган масалалар юзасидан меморандум ишлаб чиқиш, таклифларни, амалга ошириш механизмини ўз ичига олган, тайёр лойиҳа кўринишига келтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.