Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Jum. Sen 20th, 2024

Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов Фарғона вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижросини ўрганмоқда

Қўқон шаҳрига ташрифи давомида Салом Самадов вилоят ҳокими ўринбосари Хожиқўзи Исақов ва шаҳар сектор раҳбарлари билан биргаликда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича “Истиқлол” МФЙдаги 16-сонли, “Навбаҳор” МФЙдаги 44-сонли янги мактаб биноси, “Азизтепа” МФЙдаги вилоят 2-сонли Тери таносил диспансери ва 9-сонли Оилавий поликлиникада янги 150 қатновли биноларни реконструкция қилиш жараёнлари билан танишилди.

Қурилишни қисқартирилган тармоқ жадвалида белгиланган муддатда якунлаш, бунинг учун ишчи кучи ва махсус техникалар сонини кўпайтириш, сифатсиз бажарилган иш турларини бартараф этиш ҳамда ишчиларни расмий секторга ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Click to listen highlighted text!