Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Муқимий шаҳарчасида қуриладиган кўпқаватли уйлар комплекси тақдимотида иштирок этди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2020 йил, 14 декабрдаги “2020 — 2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган Қўқон шаҳрини 2020 — 2024 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилмоқда.
«Обод замин қурувчи» корхонаси томонидан Франциянинг ASPIR FINENTREP SAS инвестицион компанияси ҳамкорлигида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида 21 та 9 қаватли, 12 та 12 қаватли ва 24 та 16 каватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.