Президентимизнинг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Қўқон шаҳрида катта ўлчамдаги замонавий мониторлар ўрнатилди.
Ушбу мониторлар шаҳримизда ўтказиладиган маданий тадбирларни ретрансляция қилиш, шаҳримизнинг қадимги маданияти ва тарихини кенг тарғиб этишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Қарорга асосан туризм йўналишларида декоратив соябонли ўриндиқлар ҳам ўрнатилиб, ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримизга келаётган сайёҳларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.