Yak. Sen 24th, 2023

Давлатимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида 24 соат ишлайдиган штаб ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ижтимоий объектлардаги ҳарорат, иситиш тизимларининг созлиги борасидаги маълумот шу ерда жамланиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида фаолият олиб бораётган штабга барча мутасадди идоралар масъуллари бириктирилган. Ижтимоий объектлар билан бир қаторда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ҳам тезкорлик билан кўриб чиқилиб, фуқароларнинг коммунал муаммолари ҳал этилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги @NasosXabarBot @MurojaatlarBoti га келиб тушган ва ижтимоий тармоқлардаги электр энергияси, табиий газ билан боғлиқ барча мурожаатлар ҳам ушбу штаб мутасаддилари томонидан кўриб чиқилмоқда.

12 декабрь куни соат 01:00 да ўтказилган штаб йиғилишида ҳам Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида штабга келиб тушган маълумотлар муҳокама этилиб, мавжуд муамоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.