Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, мавсумга тайёргарлик учун масъул идоралар, миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда мавсумга тайёргарлик бўйича топшириқлар берди.
Ҳусусан, ижтимоий объектлардаги иситиш тизимларини мавсумга шай ҳолатга келтириш, кўпқаватли уйлардаги подъездларда ҳарорат герметикасини таъминлаш, сув, газ, электр, коммуникация тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, жамоат тартиби ва ободонлаштириш масалалари бўйича йўриқномалар берилди.
Айни пайтда мавсумга тайёргарлик бўйича шаҳар штаби 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. Секторлар кесимида, масъул идоралардан ташкил топган ишчи гуруҳлар жойларда амалга оширилган ишларни назорат қилиб бормоқда ва аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.