Yak. Apr 28th, 2024

Хусусан, Президентимизнинг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан тендерда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъекти томонидан энергия тежамкор иситиш қозонлари иҳтиро этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов янги иситиш тизимлари ишлаб чиқарилаётган корхона фаолиятини ўрганиб, ижтимоий объектларда янги тизимларни тезкорлик билан ишга тушириш, қурилиш-монтаж ишларини сифатли қилиб бажариш бўйича кўрсатмалар берди.

Айни пайта Қўқон шаҳрида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида 24/7 режимида ишлайдиган шаҳар штаби тузилган бўлиб, мавсумга тайёргарлик бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ва аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.