Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Sen 16th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари маҳалла, таълим, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, корхона, идора ва ташкилотлар раҳбарларига қишки мавсумда энергия ресурсларидан тежаб фойдаланиш, коммунал идоралардан бўлган қарздорликларни бартараф этиш, ноқонуний газ тортиш мосламаларидан фойдаланишнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан кўрсатмалар бердилар.

АОКА Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган медиа-режа бўйича, давлат идораларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш принципи асосида, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакилларига шаҳримизда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича олиб борилган ишлар, ижтимоий объектлардаги иситиш тизимларида амалга оширилган модернизация, кўп қаватли уйларни ҳудудий қозонхоналар тизими ёрдамида иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш лойиҳаси ҳусусида маълумот берилди.

Тадбирда шаҳримизда табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида олиб борилган тунгги рейдлар натижасида мусодара этилган газ тортиш мосламалари жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиб, аҳолининг кескин эътирозларига сабаб бўлган ҳуқуқбузарлар қилмишига баҳо берилди.

Click to listen highlighted text!