Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамияти бошқаруви раиси, техника фанлари доктори Эшмуратов Баходир Бешимович билан Қўқон шаҳрида аҳолига қишки мавсумда табиий газни узлуксиз етказиб бериш, аҳоли хонадонларида табиий газ босимини яхшилаш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама этди.
Ҳусусан, музокаралар чоғида янги юқори босимли табиий газ қувурини тортиб келиш, шаҳримиз ҳудудларида табиий газ тақсимлашнинг янги, аҳоли учун қулай, тартибини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тасдиқланди.
Эртага шаҳаримизга 7200 дона табиий газни автоматлашган тартибда назорат қиладиган ҳисоблагичлар келтирилади ва ўрнатила бошлайди. Шаҳримиз биринчилардан бўлиб ушбу қулай тизимга ўтказилган эди. Эндиликда шаҳримиздаги барча хонадонлар ва тадбиркорлик субъектлари ушбу тизимга ўтказилади.