Хусусан, 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтаётган беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган қиличбозлар ҳам иштирок этмоқдалар.
Шаҳримизда ушбу спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этилганига кўп бўлмаган бўлса-да, тарбияланувчилар халқаро майдонда юқори натижаларга эришган. Айни пайтда эса 40 нафар ёшлар шуғулланаётган секциядан тез кунларда яна кўплаб спорт усталари етишиб чиқиши кутилмоқда.